"Порту" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Порту" - "Манчестер Сити" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'
Эрик Гарсиянинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Стандарт вазият бой берилди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Отавио ўрнига Фабио Виейра майдонга тушди.
- 85'
"Сити" тўпни назорат қилмоқда.
- 82'

Жезуснинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 79'

Гарсия бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Марчесиндан яна бир супер сейв.
- 76'
Марчесин тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилди.
- 76'

Бернардунинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 72'

Марега ва Манафа майдонни тарк этмоқда. Эванилсон ва Нану уларнинг ўрнида ҳаракат қилади.
- 71'

Айнан Торрес ўрнини Жезусга бўшатиб бермоқда.
- 69'
Ферран Торреснинг ўз қанотидаги фаоллигига голлар етишмаяпти.
- 69'

Марега сариқ карточка ишлаб олмоқда.
- 67'
Зинченконинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 64'
Бернарду Силванинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 62'

Корона ўрнига Маруланда майдонга тушмоқда.
- 59'
Стерлинг голга яқин келди. Аммо унинг кучсиз зарбаси Марчесинга қийинчилик утғдирмади.
- 57'
Стерлинг ҳужумда фол ишлатди.
- 53'
Урибе ўз жарима майдони яқинида рақибга нисбатан фол ишлатди. Зинченконинг стандартдан узатган тўпи хавфли чиқмади.
- 51'

Родри сариқ карточка ишлаб олди.
- 48'
Канселунинг узатмаси оддий чиқди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Ферран Торреснинг зарбаси озгина ноаниқ кетди.
- 40'
Оливейранинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 36'

Фоденнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 33'
"Сити" ҳужумда тўпни назорат қилмоқда.
- 29'
Стерлингнинг узатмаси рақиб футболчиларига тегиб, майдонни тарк этди.
- 26'
Ҳимоячилар Марегага тўп етиб келишига имкон беришмади.
- 23'

Ферран Торрес яна ўйиндан ташқари ҳолатда! "Сити" ҳужуми тўхтади.
- 21'
Оливейранинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.
- 19'

Корона тиббий ёрдам қабул қилмоқда.
- 16'
Отавио қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмади.
- 12'

Ферран Торрес офсайд ҳолатида.
- 10'

Фоден бурчак узатмасини муваффақиятли амалга ошира олмади.
- 9'
Стерлинг жарима майдони ичида тўпни қабул қилишда хато қилди.
- 6'

"Сити"нинг бурчак зарбаси тезкор тарзда ўйинга киритиб кетилди.
- 5'
Фернандиньонинг узун паси ҳимоячилар томонидан ўтказилмади.
- 3'

Бернарду Силва бурчак тўпини қисқа пас билан ўйнаб кетди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 5-тури давом эттирилмоқда. "Порту" - "Манчестер Сити" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар