"Порту" "Интер"нинг бразилиялик футболчисини сотиб олмоқчи

"Порту" клуби "Интер" ҳимоячиси Жоао Мирандага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра портуликлар жорий мавсум якунида “нерадзуррилар” билан шартномаси якунланадиган 34 ёшли бразилиялик футболчини қишда ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Миранда жорий мавсум “Интер” сафида бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!