"Порту" Касильяс ўрнига Аргентина терма жамоаси дарвозабонини сотиб олди

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Агустин Марчесин фаолиятини Европада давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, Аргентинанинг “Америка” клуби сифатида тўп суриб келган Марчесин “Порту” футболчисига айланди. Таъкидлаш керакки, фаолиятини якунлаган Икер Касильясга муносиб ўринбосар сифатида харид қилинди.

Маълумот учун, 31 ёшли посбон “Америка” клуби шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган мавсум жами 45та ўйинда майдонга тушди. Аргентина терма жамоаси сафида эса ҳозирча 5та учрашувда иштирок этган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!