"Порту" рус клубидан ҳужумчи сотиб олди

  • 5 июля, 2019, 19:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Спартак" клуби форварди Зе Луиш фаолиятини "Порту"да давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Португалия гранди 28 ёшли футболчини рус клубидан 8,5 млн еврога сотиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Унинг ўзи эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Зе Луиш “Спартак” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу давр мобайнида жами 109та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 35та гол уришга эришди. У бунгача "Жил Висенте" ва "Брага" клубларида ўйнаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию