«Порту» ва «Манчестер Сити» ўйинчилари ўртасида жанжал юзага келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа Чемпионлар Лигасидаги «Порту» – «Манчестер Сити» учрашуви оралиқ танаффусида кутилмаган тарзда можаро келиб чиқди. Бу ҳақда журналист Жек Гоган хабар берди.

Манбаларга кўра, стадионнинг подтрибун ҳудудида «Порту» клуби вакилларидан бири «Манчестер Сити» дарвозабони Маркус Беттинеллини туртиб юборган. Шу воқеадан сўнг жамоалар аъзолари ўртасида кичик жанжал келиб чиққан. Гувоҳларнинг айтишича, тортишув пайтида «шаҳарликлар» ҳимоячиси Рубен Диаш Португалия клуби бош мураббийи Франческо Фариолини четга суриб юборган.

Вазият кескинлашиб кетмаслиги учун ҳакамлар ва стадион қўриқчилари аралашишга мажбур бўлгани таъкидланмоқда. Улар томонларни ажратиб, можарони тинч йўл билан бартараф этган.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси биринчи туридаги ушбу учрашувда «Манчестер Сити» сафарда «Порту» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!