"Порту" Япония терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

Япония терма жамоаси ва Қатарнинг "Ал-Духаил" клуби ярим ҳимоячиси Сея Накадзима фаолиятини Португалия гранди сафида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 24 ёшли футболчи "Порту" билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Накадзима ўтган мавсум Қатар чемпионатида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!