Португалия олтмиш йилда шунақа натижа қилди
Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатида 60 йил ичида илк бор иродавий ғалабага эришди. Бу натижа Хорватияга қарши 1/16 финал баҳсида қайд этилди.
Учрашув 2:1 ҳисоби билан якунланди. 53-дақиқада ҳисобни Хорватия ярим ҳимоячиси Иван Перишич очди. Шундан сўнг португаллар таркибида Криштиану Роналду 68-дақиқада пенальтидан гол урди, 90+4-дақиқада эса Гонсалу Рамуш ғалаба голини киритди.
Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатида охирги бор ҳисобда ортда келаётган ҳолда 1966 йилда ғалаба қозонган эди. Ўша пайтда чорак финалда КХДР жамоаси 5:3 ҳисоби билан мағлуб этилган.
Жаҳон чемпионатида Португалиянинг кейинги рақиби Испания бўлади. 1/8 финал учрашуви 6 июль куни ўтказилади.
Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтмоқда. Турнир 19 июль куни якунланиши режалаштирилган.

Фикрлар