Португалия - Испания. Превью
Ads

Бугун ЖЧ-2018нинг “Б” гуруҳидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 20:00да “Крестовский”да Марокко терма жамоаси Эрон Ислом Республикасига қарши майдонга тушади. 23:00да эса Португалия Испания билан куч синашади.

Қуйида Португалия Испания қарама-қаршилигининг превьюси билан танишишингиз мумкин.

Ушбу учрашув, албатта, нафақат гуруҳнинг, балки мундиалнинг энг ажойиб ўйинларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, бу икки терма жамоа футбол тарихида 35 марта куч синашишган, буларнинг 16тасида Испаниянинг қўли баланд келган, португалияликлар эса 6 марта ғалаба қозонишга муваффақ бўлишган.

Эслатиб ўтиш жоизки, “қизил фурия” мундиалга ажойиб форма ва юқори даражадаги шижоат билан етиб келган. Бироқ, мундиалнинг бошланишига бир кун қолганда терма жамоанинг бош мураббийи алмашгани, жамоага катта таъсир ўтқазиши мумкин.

Амалдаги Европа чемпиони ҳам ҳаммани лол қолдириш учун бор кучини беришга тайёр. Жамоа сардори Криштиану Роналду ҳам турнирда ўзини кўрсатишга тайёр. 

Қуйида эса бугун асосий таркибда майдонга тушиши кутилаётган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин.

ЖЧ-2018. “Б” гуруҳи

Португалия – Испания

“Фишт” Олимпиа стадиони 23:00

Португалия: Руй Патрисиу; Рафаэл Геррейру, Жозе Фонте, Пепе, Седрик Соареш; Жуан Мариу, Жоау Моутинью, Вильям Карвалью, Бернарду Силва; Криштиану Роналду, Гонсалу Гедеш

Испания: Давид де Хеа; Жорди Альба, Серхио Рамос, Жерар Пике, Начо; Серхио Бускетс, Тиаго Алькантара; Андрес Иньеста, Иско, Давид Сильва; Диего Коста