Португалия - Словения: Матнли трансляция
"Евро-2024"нинг нимчорак финалидан ўрин олган Португалия - Словения баҳсидан МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- *'

Учрашув якунланди дўстлар! Португалия Словенияни пенальтилар сериясида 3:0 ҳисобида ма0луб этиб чорак финалга йўл олди
- *'

Ҳал қилувчи зарба ва Бернарду гол урди. Португалия чорак финалда!
- *'

Вербичнинг зарбаси ва Кошта яна қайтарди! Ўзига хос хет-трик
- *'

Брунудан зарба ва гол! 2:0
- *'

Балковецнинг зарбасини ҳам Кошта қайтарди!
- *'

Роналду тўп олдида, бу сафар урди!
- *'

Дастлабки зарба, Иличичнинг зарбасини Кошта қайтарди!
- 120+1'

Қўшиб берилган вақт тугади, навбат пенальтилар сериясига!
- 120'

Иккинчи экстрага 1 дақиқа қўшиб берилди
- 117'

Канселу ва Пепе ўрнига Семеду ҳамда Невеш туширилди
- 115'

Кошта! Шешко бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!
- 113'
Словения қарши ҳужумга ўтганди, Пепе қайтарди
- 110'
Хавфли жарима зарбаси Словения фойдасига!
- 108'

Палиньядан бош билан зарба, Облакдан сейв!
- 108'

Балковец ҳам сариқ олди, у Канселуни йиқитди
- 107'

Бийоль қоида бузди ва сариқ олди
- 106'

Иккинчи экстра бошланди!
- 105'

Биринчи экстра тугади, навбат ккинчисига
- 105'

Дастлабки экстрага 1 дақиқа қўшиб берилди
- 105'

Ян Облак! Пенальтини қайтарди!!!
- 103'

Пенальти белгиланди! Дркушич Жотани жарима майдончаси ичида йиқитди
- 101'

Селяр Палиньяни йиқитди ва сариқ олди
- 99'

Жотанинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
- 96'

Вербичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди, бурчак тўпи
- 94'
Бруну Фернандешнинг узатмаси ўта ноаниқ чиқди
- 90'

Экстра таймларнинг биринчисига старт берилди
- 90+4'

Қўшиб берилган вақт тугади, навбат экстра-таймларга
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 88'

Роналдудан зарба! Облак ўз ўрнида
- 84'
Ўйин тугашига 5 дақиқадан кам вақт қолди, ҳозирча у ёки бу жамоада гол уриш ният йўқ
- 80'
Португалия майдонда 4 та номинал ҳужумчи билан ўйнамоқда, аммо самарасиз
- 76'

Леаунинг ўрнини Консейсиау тўлдирди
- 74'

Шпорар ва Млакар ўрнига Селяр ва Станкович туширилди
- 71'
Роналдунинг жарима зарбасидан яна бир марта йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 69'
Словения қарши ҳужумларда фаол, Шешко анчагина ҳужумлар ташкил этмоқда
- 65'

Португалияда ўзгариш: Витиньянинг ўрнига Диого Жота тушди
- 61'
Шешко деярли бирга бир вазяитга чиқиб зарба йўллади, аммо ноаниқ
- 59'

Витинья ва Бернарду бурчакдан ўзгача ўйнаб фаолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.
- 58'
Бу ўйинга фақат гол етишмаяпти. Ҳужумлар бор, зарбалар бор, сейвлар бор. Фақат...
- 55'

Португалия яна бир бор жарима зарбаси тепади. Криштиану пушка йўллади, Облакдан сейв
- 52'
Бернарду ва Канселу ўнг қанотни ёндирмоқда.
- 48'
Португалия кетма-кет ҳужумларни ташкил қилмоқда. Ҳозирча фақат якун етишмаяпти
- 46'

Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2'

Сўнгги сонияларда Палиньянинг зарбаси кучли чиқди ва шу тариқа тайм якунланди
- 45'

Орсато таймга 2 дақиқа қўшиб берди
- 44'

Шпорарнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди, бурчак тўпи
- 42'
Шешконинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсииз чиқди
- 39'

Словения қарши ҳужумга ўтди, Шпорарга тўп етиб келмади, бурчак тўпи
- 37'

Карничник очиқчиасига қўл билан ўйнади ва сариқ олди
- 34'
Роналдунинг жаримадан тепган тўпи хавфли аммо ноаниқ чиқди!
- 32'

Дркушич катта тездикда келаётган Леауни йиқитди ва сариқ олди. Хавфли жарима зарбаси
- 30'

Роналдунинг зарбаси кучсиз чиқди, Облак ўз ўрнида
- 26'

Дркушич Роналдуни персонал қўриқлаяпти, бурчак зарбаси
- 22'
Ўйин бироз тин олди ва асосан майдон марказида ўйин кечмоқда
- 18'

Нуно Мендеш жароҳат олиб майдонда ётибди.
- 15'
Бу сафар Роналду жарима майдончасида йиқилди, ҳакам яна жим
- 12'
Бернардунинг узатмасига на Роналду ва на Бруну етиб келолди
- 8'
Роналду жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам жим
- 6'
Номинал мезбонлар жарима зарбасини ижро қилишди, самарасиз
- 3'

Илк дақиқалардан португаллар олдинга ўтишди, Леауга узатилган тўпни ҳимоячилвр қайтарди
- 1'

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! ЕВРО-2024 нимчорак финалдан ўрин олган Португалия - Словения ўртасидаги ўйин старт олди.



Фикрлар