Португалия бош мураббийи Роналдунинг "Ал-Наср"га ўтаётгани ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди

Бугун матбуотда Криштиану Роналду бир ойдан сўнг "Ал-Наср" клуби футболчисига айланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Португалия – Швейцария учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида португалияликлар устози Фернанду Сантуш шу мавзуда берилган савол берди.

“Мен бу ҳақда Роналду билан гаплашмадим. Биз бугун футболчилар билан мулоқот қилдик, аммо менда бундай маълумот йўқ эди. Бу янгиликни мен бу ерга келганимдагина билдим. Бу унинг қарори, унинг танлови. Биз бор эътиборимизни жаҳон чемпионатига қаратганмиз ва бу ҳақда у билан гаплашдик”, - деди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!