Португалия бош мураббийи Роналдунинг қизил карточкасига изоҳ берди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйиндаги қизил карточкаси ҳақида гапирди.
40 ёшли форвард 61-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Ўша пайтда ирландлар 2:0 ҳисобида олдинда эди ва қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
"Роналдунинг четлатилиш сабаби - унинг иштиёқи. Терма жамоа мағлуб бўлаётгани унинг ҳафсаласини пир қилди. Мағубиятга бошқа футболчилар ҳам шундай муносабатда бўлишларини хоҳлаймиз.
Роналдуни 60 дақиқа давомида ушлаб туришди, бу эса осон эмас. 40 ёшида у биринчи ўйинни ўтказаётгандек иштиёқ билан ўйнайди", - деди Мартинес матбуот анжуманида.
Ушбу четлатиш Роналду учун терма жамоа сафидаги фаолиятидаги биринчиси бўлди.



Фикрлар