Португалия чемпионатида ҳакам футбол тарихида илк бор оқ карточка кўрсатди! Бу нимани англатади? ФИФАнинг янги лойиҳалари барчани ўйлантириб қўймоқда.

Португалияда аёллар ўртасидаги мамлакат кубоги баҳсида уникал воқеа содир бўлди. Ўйинни бошқариб бораётган ҳакам Катарина Кампуш оқ карточка кўрсатди! Бунақаси 1970 йилдан бери футбол оламида илк бор содир бўлди. Аслида, бу нимани англатади? Ғоянинг муаллифи ким?

fewfweflw

Аслида, қўполик учун футболчиларни огоҳлантириш 1970 йилда Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан бошланган. Бу ғоя ҳақида биринчилардан бўлиб 1962 йилдаги Чили ва Италия учрашувини бошқарган инглиз ҳаками Кен Астон фикр беради. Англиялик рефери ўша беллашувда ҳали футболда қизил карточка йўқ пайт бўлишига қарамай, икки италиялик футболчини майдондан четлатгани билан кўпчиликнинг ёдида қолган эди. Орадан 4 йил ўтиб, Англия ва Аргентина ўртасидаги ўйинда ҳам жанжаллар серияси қайд этилади. Натижада, Мексикада бўлиб ўтадиган мундиал учун карточкалар ғояси тўлиқ қабул қилинди. Унга кўра, светофор ранглари асос этиб белгиланди. Сариқ - огоҳлантирувчи, қизил - четлатиш рамзига айланиши кўзда тутилган. Футбол тарихидаги илк сариқ карточка 1970 йилда Собиқ Совет Республикаси ва Мексика баҳсида Кахи Асатианига кўрсатилган.

р56ре5кер5ер5_1

Бу қоида футбол олами томонидан тўлиқ ўзлаштирилганига қарамай, карточкаларнинг ранги борасида баҳсли вазият юзага келишни бошлади. Масалан, Испанияда ҳакамлар сариқ ўрнига оқ карточкалардан фойдаланишни бошлади. Бундан мақсад оқ-қора ранглардагина эфирга узатилган ўйинни телевизор орқали томоша қилаётган инсонларга тушунарлироқ бўлиши эди. Рангли телевизорлар пайдо бўлишни бошлагач, бутун дунё сариқ ва қизил карточкалардан фойдаланишни йўлга қўйди. Энг қизиғи шундаки, УЕФА собиқ раҳбари Мишель Платини футболни ривожлантириш йўлида оқ карточкаларни муомалага киритишни таклиф қилганди. Унга кўра, бу карточка сариқ олганидан кейин фоул ишлатган фуболчига кўрсатилади. У эса, 10 дақиқа жамоасига ёрдам бера олмайди, бироқ бу жарима вақти тугагач, беллашувга қўшилиш ҳуқуқига эга бўлади. Яъни, у сариқ ва қизил карточкалар ўртасидаги буффер вазифасини бажариб бериши лозим эди.

Шунга қарамай, бугун биз гувоҳига айланган оқ карточка умуман бошқа нарсани англатади. Бу ФИФА ташаббуси билан йўлга қўйилган мақтов ва қойил қолиш рамзини англатади. Катарина Кампуш биринчи бўлимдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган футболчига “Спортинг” ва “Бенфика” тиббиёт ходимларининг биргаликда кўрсатган ёрдамидан таъсирлангани учун илк бор оқ карточкани намойиш этди.

4п43п34п

Ҳар қандай янглик секин-аста ёйилиши табиий. Ҳозирча, оқ карточка фақат Португалияда амалда холос. Эстафетани ким илиб кетиши ҳозирча номаълум. Ижтимоий тармоқларда бу масала борасида ишқибозларнинг каттагина қисми негатив изоҳ қолдирмоқда. Кўпчилик учун бу мантиқсиз ва ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган карточка сифатида қабул қилинди. Бу худди қарсак чалгандек гап. Сизнинга бу ўзгариш футболга керакми? Фикрингизни изохларда ёзиб қолдиринг!

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Xolmatov
26/01/2023 09:14
Futbol tamom bo'lyapti shunga achinyapman. Hammasini bukmekirlar tez orada qo'lga oladi. Oldingiday rohatlanib tomosha qiladigan futbol yoq hozir yasha bukmekirlar