Португалия чемпионатининг энг яхши тўпурари "Ливерпуль"га ўтиши кутилмоқда

  • 17 ноябрь, 2021, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Порту” клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Луис Диас Маруланда келажак фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, мерсисайдликлар 24 ёшли колумбиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида таркибга қўшиб олиши мумкин. Унинг товон пули 80 миллион еврони ташкил қилади.

Бундан аввалроқ Диасга «Челси», «Бавария», «Реал» ва «Ньюкасл» клубларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Луис Диас Маруланда жорий мавсум Португалия чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол урди. У ҳозирча чемпионат тўпарарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!