Португалия кембек уюштириб, иродали ғалабани қўлга киритди

УЕФА Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Хорватия - Португалия учрашуви якунланди ва унда меҳмонлар қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Ўйин португалларнинг устунлиги билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб ҳисобни очиш мезбонларга насиб қилди. 29-дақиқада Матео Ковачич қанотдан бошланган ҳужумни гол билан якунлади. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи таймда меҳмонлар босимни ошириб боришди. 51-дақиқада Марко Рог қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кўп бўлиб қолган Португалия икки дақиқадан сўнг, ҳисобни тенглаштирди. Рубен Диаш Хорватия ҳимоясидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол қилди. 60-дақиқада Фелиш Португалиянинг қарши ҳужумини гол билан якунлаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Беш дақиқадан кейин эса, Матео Ковачич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Рубен Диаш дарвозабон хатосидан унумли фойдаланиб, очиқ қолган дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, Миллатлар лигаси А3 гуруҳида Португалия 13 очко билан иккинчи ўринни эгаллади, Хорватия эса битта ғалаба билан учинчи поғонадан жой олди.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Матео Ковачич майдонни тарк этди, Тома Башич ўйинни давом эттиради.

  • 90'

    ГООООООЛ! Рубен Диаш ғалаба тўпини киритмоқда.

  • 89'

    Йосип Юрановичга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 87'

    Сержиу Оливейранинг зарбаси ўхшамади.

  • 87'

    Бугунги ўйинда биттагина офсайд қайд этилди.

  • 87'

    Сейвлар бўйича хорватиялик дарвозабон олдинда 5:1

  • 86'

    Тўпни эгаллаб туриш бўйича натижа 40:60.

  • 86'

    Зарбалар бўйича статистика 8:11

  • 85'

    Нельсон Самеду тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 84'

    Мислав Оршич майдонга тушди, Никола Влашич захирага олинди.

  • 81'

    Деян Ловренга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 80'

    Бернарду Силва беш метрдан дарвозани ишғол қила олмади. 

  • 77'

    Данилу Перейра захирага олинди, Сержиу Оливейра ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    Паулиньо майдонга тушди. Диогу Жота захирага олинди.

  • 76'

    Тринкан ҳимоячиларни алдаб дарвоза томон зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 75'

    Йосип Брекало ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, қарама қарши томонга зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 72'

    Иван Перишичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 71'

    Мариу Руй ўрнини Жоау Канселу эгаллади.

  • 71'

    Жоау Феликс майдонни тарк этди, Бернарду Силва унинг ўрнини эгаллади.

  • 68'

    Тринканнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 68'

    Жуан Моутиньо бурчак тўпни ўйин қилиб давом эттирди.

  • 67'

    Диогу Жотанинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, йўналишини ўзгартирди.

  • 65'

    ГОООООООООЛ! Матео Ковачич жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, ажойиб гол муаллифи бўлди.

  • 64'

    Марио Пашалич ўрнини Йосип Брекалога бўшатиб берди.

  • 64'

    Тринкан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ португаллар хавфли вазият вужудга келтира олишмади.

  • 61'

    Барчаси жойида дея қайд этди хакам, гол ҳисобланди.

  • 61'

    Диого Жота қўли билан ўйнаган кўринади, гол бекор қилиниши мумкин.

  • 60'

    ГООООООЛ! Жоау Фелиш жарима майдонида тўпни қабул қилиб олиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 58'

    Иван Перишич Нельсон Самедуга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 57'

    Мариу Руй узатиб берган узатмадан сўнг дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 56'

    Бурчакдан узатиб берилган пасдан сўнг Тринкан дарвозага зарба йўллади, бурчак тўпи.

  • 55'

    Португалия бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 54'

    Криштиану Роналду сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 53'

    ГОООООООЛ! Рубен Диаш Рубен Семедунинг пасини гол билан якунлади.

  • 51'

    Марко Рог қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин ахволда қолдириб кетмоқда.

  • 50'

    Португалиянинг бурчак зарбаси хавфли тус олмади.

  • 49'

    Криштиану Роналду дарвоза томон ҳаракати ҳимоячи томонидан тўхтатилди.

  • 48'

    Рубен Диаш юқорилатиб узатилган пасга боши билан зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 46'

    Бруно Фернандеш ўрнига Тринкан майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Диогу Жота қўлай имкониятни қўлдан чиқарди.

  • 43'

    Криштиану Роналду қанотдан тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон йўллади, бироқ Доминик Ливакович тўпни эгаллаб олди.

  • 43'

    Марко Рог қўпол ўйнади.

  • 39'

     Данилу Перейра мезбонлар дарвозаси олдида юзага келган палапартишдан сўнг, дарвозага кучли зарба йўллади, дарвозабон сейв билан вазиятни қайтарди.

  • 38'

    Лука Модрич қўлига тўп тегди, португаллар жарима тўпи тепишади.

  • 38'

    Йосип Юранович қанотдан узатиб берилган пасни яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 35'

    Диого Жота Криштиану Роналдудан қулай вазиятда тўпни қабул қилиб олди, бироқ у тўпга кучли зарба бера олмади.

  • 33'

    Ҳимоячилар бу сафар аниқ ўйнашди. Лука Модричнинг узатмаси қайтарилди.

  • 32'

    Лука Модричнинг бурчакдан узатиб берган пасидан сўнг жамоадоши дарвозага зарба йўллади. Руи Патрисиудан сейв.

  • 32'

    Модричнинг узатмасидн сўнг Брадарич тўпни жамодошларига узатиб берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 31'

    Деян Ловрен йиқитилди. Хорватлар жарима зарбаси тепишади.

  • 29'

    ГОООООЛ! Матео Ковачич қанотдан узатилган пасни дарвозага йўллади, Руи Патрисиу тўпни қайтарди, бироқ тўп Ковачичга бориб тушди ва у бу сафар адашмади.

  • 28'

    Модрчининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпга эса меҳмонлар футболчиси зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 27'

    Меҳмонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлишди.

  • 24'

    Мариу Руйнинг бурчакдан узатган паси ноаниқ бўлди.

  • 23'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини хорватиялик футболчи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 22'

    Марко Рог сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 21'

    Мариу Руй Лука Модрични йиқитди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини таъкидлади.

  • 19'

    Криштиану Роналду боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба кўнгилдагидек чиқмади.

  • 18'

    Хорватияликлар тўпни ўзида ушлаб туришибди.

  • 14'

    Криштиану Роналду ҳимоячиларни ортда қолдиришга уриниб кўрди, бироқ ҳимоячилардан бири унга халақит қилди.

  • 13'

    Мариу Руйнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 12'

    Мариу Руйнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 12'

    Жуан Моутиньонинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 10'

    Марио Пашалич рақибига нисбатан қўпол муомилади бўлди.

  • 9'

    Криштиану Роналду дриблинг уюштириб кўрмоқчи бўлди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 7'

    Лука Модрич рақибини йиқитди, ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 4'

    Лука Модрич бурчак тўпини ўзига яқин турган жамоадошига узатиб берди.

  • 3'

    Йосип Юранович тўпни жарима майдонига узатиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпи.

  • 2'

    Никола Влашич рақибига қўполлик ишлатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари, матнли трансляциямизга ҳуш келибсиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!