Португалия. Рашидовнинг жамоаси бугун асосий рақобатчисига қарши ўйнайди

Бугун Португалия Примейра лигасиди 31-тур учрашувлари давом эттирилади. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб бораётган “Насьонал” клуби шу куни ўзининг асосий рақобатчиси ҳисобланган “Шавиш” майдонига сафар қилади.

Таъкидлаш керакки, “Шавиш” айни дамда 28 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. “Насьонал” эса 27 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, “Шавиш” – “Насьонал” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!