Португалия. Рашидовнинг жамоаси қуйи лигага тушишга яқин турибди
Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Насьонал" бу тур сафарда "Шавиш" меҳмони бўлди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа "Насьонал" ҳисобидаги очколар сони 27 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 18 клуб орасида 17-поғонани эгаллаб турибди.
Олдинда эса яна 3 баҳс бор ва жамоа элитада қолиши учун камида 4 очко олиши керак бўлади. Олдиндаги 3 баҳсда эса "Насьонал"га "Гимарайнш", "Порту" ва "Белененсеш" клублари рақиблик қилади.
Португалия Примейра лигаси. 31-тур
"Шавиш" - "Насьонал" 4:1.
Фикрлар