Португалия. Рашидовнинг жамоасида ишлар яхши эмас

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Насьонал" клуби бу тур сафарда "Боавишта" меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Рашидов 75-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа, "Насьонал"нинг ғалабасиз серияси 5 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги бор 2 март санасида "Тондела"ни мағлуб этган эди ва шундан сўнг 4 баҳсда мағлуб бўлиб, 1 беллашувда дуранг ўйнади.

Бугунги натижадан сўнг "Насьонал" ҳисобидаги очколар сони 27 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Португалия Примейра лигаси. 28-тур

"Боавишта" - "Насьонал" 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!