Португалия терма жамоасини ким бошқариши аниқ бўлиб улгурди
Роберто Мартинес Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланиши мумкин.
"The Athletic" нашрининг хабар беришича, 49 ёшли мутахассис Португалия терма жамоасини бошқариши кутиляпти. Бу борада оғзаки келишувга эришилди. Испаниялик мураббий ушбу лавозимга тайинлаш келаси хафта охиригача амалга ошиши лозим.
Бельгия ЖЧ-2022'да гуруҳ босқичида қолиб кетганидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлади. У мазкур терма сафида 2016 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Сантуш Португалияни тарк этди. У билан жамоа турнирнинг 1/4 финалига қадар етиб борган.
Фикрлар