"Португалияга қарши ўйин жуда қийин бўлади" — Аброр Жўрақулов Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини баҳолади

  • 7 декабрь, 14:46
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган навбатдаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи учун қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси “К” гуруҳидан жой олди ва Португалия, Колумбия ҳамда Конго/Ямайка/Янги Каледония жамоалари билан баҳс олиб боради.

Tecno

Таниқли футбол шарҳловчиси Аброр Жўрақулов Sports.uz сайтига берган қисқа интервьюсида Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ва плей-оффга чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Қуръа биз учун омадли бўлдими?

“Жуда омадли ёки омадсиз гуруҳ дейиш қийин. Масалан, Франция ва Сенегал тушган гуруҳ биз учун янада оғирроқ бўлиши мумкин эди. Барибир Жаҳон чемпионатида ҳар қандай рақибга тайёр туришимиз керак. Қийин ёки осон гуруҳ деган тушунча бўлмаслиги керак. Нима бўлса ҳам, тақдирга рози бўлиш лозим.”

Гуруҳимиздаги имкониятларимизни қанақа баҳолайсиз? Қайси терма жамоадан очко тортиб олиишимиз мумкин ва нимани эвазига?

“Португалияга қарши ўйин жуда қийин кечади. Аммо Колумбияга қарши баҳсда очко олиш мумкин. Масалан, Миср билан ўйиндан олдин ҳеч ким бизга ишонмаганди, лекин биз ғалаба қозониб, кучли эканимизни исботладик. "Биринчи марта қатнашяпмиз" деган қарашни четга суриш зарур. Чунки футболчиларда ҳам шундай руҳий ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Аксинча, "Биз кучли жамоамиз" деган ишончни мустаҳкамлаш керак.”

Агар терма жамоа  гуруҳдан чиқа олмаса, сиз буни қанақа қабул қиласиз?

“Агар Ўзбекистон гуруҳдан чиқа олмаса, бу натижани фожеа деб қабул қилмайман. Албатта, чиқишини истайман. Агар чиқолмасак, бироз ранжиман, рост. Лекин плей-оффга йўл ола олмасак, айбни фақат ўзимиздан қидиришимиз керак бўлади.”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!