Португалиялик ҳужумчи "Милан"га йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

Италянинг "Милан" клуби ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамушга қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Инсайдер Саша Тавольерининг маълум қилишича, Италия клуби 24 ёшли футболчини ўз ҳужум чизиғи учун асосий номзод, деб ҳисобламоқда. "Милан" клуби вакиллари португалиялик ҳужумчининг агенти билан келишув имкониятларини ўрганиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. 

"Россанерилар" 30 миллион евро эвазига Рамушни сотиб олиш мумкин деб ҳисобламоқда. Форвардни "Transfermarkt" порталидаги  нархи 40 миллион евро этиб белгиланган.

Маълумот учун, Гонсалу бу мавсум парижликлар сафида жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол киртди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!