Португалиялик юлдуз 40 ёшигача тўп тепадиган бўлди

Португалиялик тажрибали ҳимоячи Пепе “Порту” билан амалдаги шартномасини 2023 йилнинг ёзигача узайтирди.

Шу тариқа, Пепе 40 ёшигача профессионал футболчи сифатида фаолиятини кафолатлаб қўйди.

Фаолиятининг юлдузли даврларини “Реал”да ўтказган Пепе “Порту” сафига 2019 йилда “Бешиктош”дан  келиб қўшилган эди. У 2004-2007 йилларда  ҳам шу жамоада тўп тепган. Умумий ҳисобда Пепе “Порту” либосида 149 та учрашув ўтказиб, 11та гол урган ва олти марта голли пас узатган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)