Португалиялик юлдуз Мадридни тарк этади

"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Фелиш клубдан кетмоқчи, дея ёзмоқда AS нашри. 

Манбанининг маълум қилишича, португалиялик юлдуз ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Футболчи фаолиятини кучлироқ ва совринлар учун курашувчи клубда давом эттирмоқчи. Форварднинг фикрича, "Атлетико"да жаҳоннинг энг яхши футболчиси даражасига чиқа олмайди. 

"Transfermarkt" портали 22 ёшли Фелишни 75 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳужумчи жорий мавсум мадридликлар сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига битта гол ва ассист ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!