Португалияликлар “Барса”дан футболчи сўраяпти

Португалия чемпионати етакчиларидан бири – “Бенфика” келаси мавсум олдидан ўз таркибига “Барселона” вакили Жан-Клер Тодибони қўшиб олмоқчи.

20 ёшли франциялик ҳимоячи сўнгги мавсумни ижара асосида “Шальке” жамоасида ўтказган эди.

Лиссабонликлар ҳам бу футболчини ижара асосида ўйнатишни истамоқда. “Барселона” билан яна уч йиллик шартномага эга бўлган Тодибога “Фенербаҳче” ҳам жиддий қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!