Превью. "Бунёдкор" - "Андижон"
“Андижон” жамоаси чемпионатнинг 9-тур учрашувини 24 апрель санасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказади.
Бўлажак беллашув иккала жамоанинг Ўзбекистон чемпионатидаги ўзаро 31-ўйинига айланади. Ўтган йили биринчи даврада Андижонда ўтказилган учрашувда меҳмонлар 0:2 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи давранинг сўнгги турида “Андижон” меҳмонда “Бунёдкор”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этган. Ўша учрашувда "Андижон"дан голларга Шахзод Азмиддинов билан Усмонали Исмоналиев муаллифлик қилишган.
Умуман олганда, жамоаларнинг ўзаро учрашувлар статистикасига кўра, “Бунёдкор”да 22, “Андижон”да эса 2 ғалаба бор. Яна 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 58\16.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” - “Андижон” учрашуви 24 апрель куни соат 20:15 да бошланади.
Фикрлар