Превью. "Динамо" - "Навбаҳор"
Ўзбекистон Суперлигасининг кечиктирилган 14-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.
Мазкур клублар шу кунгача Суперлига (олий лига) баҳсларида 51 марта ўзаро рўбарў келишган. Ушбу ўйинларда наманганликлар 29, “кўҳна шаҳарликлар” эса 13 марта зафар қучишган бўлса, 9 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 91-44, “Навбаҳор” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 96, “арслонлар” эса 48 очкони қўлга киритишган.
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг йирик ҳисоб 1996 ва 1997 йиллари Наманганда қайд этилган. Ўша мавсумларда “Навбаҳор” “Динамо” устидан тегишлича 6:0 ҳамда 7:1 ҳисобларида зафар қучган.
Эътиборлиси, самарқандликлар шу пайтгача наманганликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олишмаган.
Шу кунгача Самарқандда бўлиб ўтган 25 та беллашувдан 13 тасида “Динамо” ғалаба қозонган бўлса, 9 та баҳсда “Навбаҳор” зафар қучган, 3 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 33-30, самарқандликлар фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Навбаҳор” баҳси 12 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 19:00 да старт олади.
“Навбаҳор“ ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар