Превью. “Металлург” – “Навбаҳор”

  • 25 август, 2019, 17:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 18-тури доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади.

Tecno

Мазкур жамоалар Суперлига (олий лига)да шу кунгача 45 маротаба ўзаро рўбарў келишган. Ўтказилган ўйинларнинг  20 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, 12та учрашувда бекободликлар зафар қучишган, 13та баҳсда эса клублар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги устунлик наманганликлар томонида: 65га 46. 

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 73 очко, бекободликлар эса 49 очкони қўлга киритишган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, бекободликларнинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Бекободда бўлиб ўтган 22та ўйиндан 11 тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 8та баҳсда дуранг қайд этилган, 3та ўйинда эса “Навбаҳор” зафар қучган.

Ушбу клубларнинг биринчи даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида - 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилганди.     

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви  26 август куни Бекободдаги “Металлург” ўйингоҳида соат 19:15да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!