Превью. "Нефтчи" - "Андижон"

  • 5 октября, 11:18
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси бу сафар ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўйнайди. “Бургутлар” чемпионатнинг 24-тур доирасида “Нефтчи”га қарши майдонга тушади.

Tecno

2024 йилнинг 5 октябрь санасида “Андижон” айнан Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Навбаҳор”га қарши Ўзбекистон Кубоги финалида баҳс олиб борган ва унутилмас драматик учрашувда "Бургутлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, илк бор Кубокни ютган. Орадан бир йил ўтиб яна худди шу санада “Андижон” “Истиқлол”да энди “Нефтчи”га қарши майдонга тушади.

“Нефтчи” - “Андижон”нинг 53-қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг 34 тасида “Нефтчи”, 10 тасида “Андижон”нинг қўли баланд келган. 8 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 99\45 фарғоналиклар фойдасига.

Биринчи даврада Андижондаги беллашувда меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғолиб чиққан. Шунингдек, “Андижон” охирги йилларда Фарғонадаги учрашувларда ютқазаётгани йўқ. Аниқроғи, сўнгги бор 2014 йилда “Нефтчи” ўз майдонида ғалаба қозонган. Шундан бери “Андижон” меҳмонда дуранг ёки ғалаба қозониб келмоқда.

“Нефтчи” - “Андижон” ўйини бугун, соат 17:00 да бошланади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию