Превью. "Пахтакор"да "Қизилқум"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотиш бор

"Пахтакор" Суперлиганинг 25-турида Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилади.

Чемпионат доирасида жамоалар 45 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 38 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 124 гол урилиб, 26 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 19 тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Ўз майдонида "Пахтакор" 7 бор ушбу рақибни йирик натижа билан таслим қилган. Ўтган мавсумда Тошкентда "шерлар" 4:2 ҳисобида зафар қучишга эришганди.

Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача рекорд саналган йирик ғалабани қўлга киритган.

Баҳсни мезбонлардан Ҳожиакбар Алижонов,меҳмонлардан Бобур Йўлдошев дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги беллашув 7 ноябрь, душанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!