Превью. "Сўғдиёна" - "Андижон"

  • 26 апрель, 02:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида "Андижон" майдон эгаларига қарши Суперлиганинг 7-тур доирасида майдонга тушади.

Tecno

Иккала жамоа Ўзбекистон чемпионати тарихида 48 маротаба беллашишга улгуришган. “Сўғдиёна”да 19, “Андижон”да 17 ғалаба бор. 12 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 68\66 мезбонлар фойдасига.

“Андижон” Жиззахда 5 марта ғалаба қозонган ва охирги муваффақияти 2023 йилнинг 21 октябрь санасига тўғри келади. Ўшанда 1:2 ҳисоби қайд этилган. Ўтган йили эса "Бургутлар"нинг “Сўғдиёна” майдонида 1:1 натижаси кузатилган. “Андижон”дан гол муаллифи Рустам Турдимуродов бўлган.

Бугун бўлиб ўтадиган ўйин 20:15 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!