Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

 

Олий лиганинг 17-турида "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан куч синашади. Жиззахликлар матбуот хизмати учрашувга доир маълумотларни тақдим қилди. 

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)

12 август  2017 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Мараджабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили :Б.Маметов
 
“Сўғдиёна” ҳамда “Локомотив”  клублари олий лигада шу кунгача 19 бор куч синашишган.“Локомотив” ҳисобида 14 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 2 та ғалаба мавжуд. 3 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Темир йўлчилар” томонида: 11:48. “Локомотив” 45, “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 9 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 2:0, “Локомотив”нинг энг йирик муваффақияти эса 7:0. 

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар: 

10.04.2016 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1
03.04.2015 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:3
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0
15.10.2006 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1
18.09.2005 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
14.08.2004 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 9 та ўйиндан 2 тасида “Сўғдиёна”, 4 тасида “Локомотив”  ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!