Президент футболчиларни кутиб олиш учун дипломатик сафарни бекор қилди
Африка Миллатлар кубоги финалида Сенегал ва Миср терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Тенг курашлар остида кечган баҳсда Садио Мане бошчилигидаги сенегалликлар 4:2 ҳисоби билан пенальтилар сериясида зафар қучди. Мамлакат президенти Маки Салл 7 февраль, душанба куни бутун давлатда дам олиш куни деб эълон қилди.
Жамоанинг қитъада тенгсизга айланиши бутун Сенегалда байрам сифатида нишонланади. Шунингдек, терма жамоа бугун Дакар шаҳрига қайтади. Давлат раҳбари футболчиларни шахсан кутиб олиш учун дипломатик сафарни бекор қилди.
Маълумот учун, сенегалликлар ўз тарихида илк бор қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар