Президент “Рома” трансферини барбод қилди

“Рома”нинг универсал ҳужумчиси Николо Дзаньоло қишки трансферлар вақтида жамоадан кетишини маълум қилганидан кейин римликлар “Борнмут” билан трансфер борасида келишувга эришган эди.

Бироқ, 23 ёшли футболчи бу клубга ўтишни истамади. “Рома” раҳбарияти Дзаньолонинг рад жавобини оғир олди ва мураббийлар штабидан Николони мавсум охиригача ўйнатмаслик масаласини кўриб чиқишни сўради.

Натижада Дзаньоло фикрини ўзгартириб, “Борнмут”га ўтишга розилик берди.

Қишки трансферлар ойнасининг охириги кунида “Борнмут” клуби президенти Бил Фоли Дзаньоло трансферини блоклади.

Инсайдер Жанлука ди Марционинг хабар беришича, қишки трансферлар даврининг сўнгги кунида ҳам хусусий самолёт Дзаньолонинг Англияга йўл олишини кутиб турган.

Бироқ, Бил Фоли клуб январь ойида трансферларга кўп пул сарфлаб юборгани боис, Дзаньолони харид қилишдан бош тортди.

Англия клуби қишки трансферларга 63 миллион евро сарфлади. Николо учун “Борнмут” 30 миллион евро таклиф қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!