Про-лига. 2 та пенальтидан унумли фойдаланган "Зомин" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб этди
Про-лига 3-туридан ўрин олган "Зомин" - "Шўртан" ўйини якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 4-дақиқада майдон эгалари вакили Дониёр Усмонов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, баҳснинг 59-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Элёр Омонжонов мувозанатни тиклади.
Бироқ 70-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда зоминликлар яна бир пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу имкониятдан энди Элдор Каримов унумли фойдаланди.
Шу тариқа, "Зомин" жамоаси ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди. Айни пайт ушбу жамоа ҳисобида 4 очко мавжуд, "Шўртан" эса 1 очко тўплашга муваффақ бўлган.
Фикрлар