Про лига. 5-турнинг 3 ўйини жонли эфирда намойиш этилади

UzReport Про лига учрашувларини трансляция қилаётганидан хабарингиз бор.

Кеча — 4 сентябрь куни ЎзПФЛ UzReport билан учрашув ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унда мусобақанинг навбатдаги тур ўйинларини трансляция қилиш учун тақвим ишлаб чиқилди ва қайси ўйинлар тўғридан-тўғри эфирга узатилиши масаласи бўйича келишувга эришилди. Хабарингиз бор, UzReport Европанинг кучли бешликка кирувчи чемпионатлари учрашувларини ҳам трансляция қилиш ҳуқуқига эга. Шундан келиб чиқиб, Про лига тақвими кучли бешлик чемпионатлари билан бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги масаласи муҳокама қилинди.

Таъкидлаш лозим, ҳозирда Англия, Италия ва Испания каби лигаларда ҳам пандемия сабаб тақвим тўлиқ шаклланмаган ва уларда ҳам тақвим билан боғлиқ ўзгаришлар юзага келиши ҳисобга олинган. Шунингдек, ушбу чемпионатлардаги марказий ўйинлар бошланиш вақтлари тасдиқлангач, Про лига ўйинлар бошланиш вақтлари шунга қараб белгиланади. Дейлик, Англия чемпионатидаги марказий ўйинларидан бирига Про лига учрашуви вақти тўғри келса, у ҳолда ЎзПФЛ UzReport билан келишган ҳолда Про лигадаги ўйин вақтини ўзгартиради.

Ҳозирча, UzReport билан келишган ҳолда навбатдаги 3 та тур ўйинлари вақти аниқ. Ундаги қайси ўйинлар тўғридан-тўғри олиб кўрсатилиши қуйида кўрсатилган.

5-тур

6 сентябрь, якшанба

17:15 ШЎРТАН — ХОРАЗМ | Жонли эфир

7 сентябрь, душанба

16:15 ЗОМИН — ТУРОН | Жонли эфир

17:00 ОҚТЕПА — ДИНАМО 

9 сентябрь, сешанба

16:30 ИСТИҚЛОЛ — НЕФТЧИ | Жонли эфир

6-тур

13 сентябрь, якшанба

16:00 ОҚТЕПА — ШЎРТАН | Жонли эфир

14 сентябрь, душанба 

17:00 ДИНАМО — ТУРОН | Жонли эфир

15 сентябрь, сешанба

16:15 НЕФТЧИ — ЗОМИН

17:00 ХОРАЗМ — ИСТИҚЛОЛ 

7-тур

18 сентябрь, жума 

17:00 ШЎРТАН — ДИНАМО | Жонли эфир

19 сентябрь, шанба

16:15 ЗОМИН — ХОРАЗМ

20 сентябрь, якшанба

16:15 ИСТИҚЛОЛ — ОҚТЕПА 

21 сентябрь, душанба

16:15 ТУРОН — НЕФТЧИ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!