Про-лига дебютанти “Андижон-SGS” хорижда йиғин ўтказади!
“Андижон-SGS” бу йил ўз олдига Про-лига мусобақасида муносиб иштирок этиб, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб беришни мақсад қилган.
Бўлажак иккинчи давра ўйинлари бошланиши олдидан жамоа иккинчи даврага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга харакат қилмоқда. Мураббийлар штабининг тайёргарлик режаси ва таклифига биноан “Андижон-SGS” июль ойининг 5-20 кунлари Тожикистон давлатининг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказишни мақсад қилган.
"Мазкур хориж йиғинини ташкил этишдан кўзланган мақсад - футболчиларнинг фунционал тайёргарлигини янада кучайтириш, қолаверса иккинчи давра олдидан янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.
Фикрлар