Про-лига клуби бош мураббийи билан хайрлашди. У клубда бор йўғи 78 кун ишлади (ФОТО)

Про-лига иштирокчиси ҳисобланган "Янгиер" клуби бош мураббий Бекзод Қодирқулов билан икки томонлама келишув асосида шартномани бекор қилди.

Маълумот учун, Бекзод Қодирқулов шу йилнинг 1 февралдан буён "Янгиер" клубини бошқариб келаётган эди. Унинг клубдаги фаолияти 78 кун давом этди.

14

“Янгиер” ортда қолган 5 та тур якунларига кўра, Про-лига мусобақа жадвалида 3 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!