Про-лига. "Машъал" - "Қўқон-1912": Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?

Эртага "Қўқон-1912" жамоаси Про лига-2024 мавсумининг илк турида майдонга тушади. Рақиб - Муборакнинг "Машъал" жамоаси бўлади. Жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 19-марта тўқнаш келишган. "Машъал" ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 8 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. 4 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 27-23, "Машъал" фойдасига. Ўзаро ўйинларда "Машъал" 25 очкони қўлга киритган. "Қўқон-1912" очкоси 28 тани ташкил этади.

Жамоалар ўтган мавсум чемпионат баҳсларида ўзаро уч мартта тўқнаш келишган ва барча учрашувда водийликлар ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашув эртага соат 18:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!