Про лига. "Навбаҳор-Фарм" супер камбек қайд этди, "Локомотив" Бикмаевнинг ягона голи эвазига зафар қучди
Ўзбекистон Про лигаси 19-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
Дастлабки баҳсда "Навбаҳор-Фарм" 0:2 ҳисобида "Юниред"га ютқаза туриб, ғалаба қозониб кетди. Яна бир ўйинда эса "Локомотив" "Шўртан"дан устун келди. Беллашув тақдирини ҳал қилган гол 86-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди.
Қуйида ушбу ўйинлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Фикрлар