Про-лига. Нукусда ғалаба қозонган "Нефтчи" пешқадамга айланди, "Олимпик" эса "Шўртан"ни тор-мор келтирди

Ҳозиргина Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган 2 та беллашув ўз ниҳоясига етди.

Шу куни дебютант “Олимпик” сафарда “Шўртан” меҳмони бўлди. Ғузордаги беллашув Тошкент жамоасининг 0:6 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Яна бир учрашув “Арал” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасида кечди. Унда фарғоналиклар 0:2 ҳисобида ишончли ғалабани тантана қилишди.

Бугунги беллашувлардан сўнг "Олимпик" ўз ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. "Нефтчи" эса 10 очко билан пешқадамга айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!