Про лига. Қайси учрашувлар "Футбол ТВ" орқали намойиш этилади?

ЎзПФЛ Про лиганинг 8 ва 9-тур учрашувлари тақвимини эълон қилди. Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, мазкур турлар доирасидаги 4 та ўйин "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

8-тур

24 сентябрь, пайшанба

ЗОМИН — ОҚТЕПА | Жонли эфир

ИСТИҚЛОЛ — ШЎРТАН

25 сентябрь, жума 

ДИНАМО — НЕФТЧИ | Жонли эфир

ХОРАЗМ — ТУРОН 

9-тур

30 сентябрь, чоршанба

ШЎРТАН — ЗОМИН

ИСТИҚЛОЛ — ДИНАМО | Жонли эфир

2 октябрь, жума  

ХОРАЗМ — НЕФТЧИ

ОҚТЕПА — ТУРОН | Жонли эфир

Маълумот учун, ЎзПФЛ учрашувлар саналарини белгилашда жонли эфирлар масаласи, шунингдек, кучли бешлик миллий чемпионатларидаги учрашувлар тақвимини инобатга олмоқда. Шундан келиб чиқиб, баъзида бир тур ўйинлари уч кунгача чўзилиши, баъзида эса учрашувлар орасида 1 кунлик танаффуслар бўлиши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!