Про лига. "Қўқон-1912" янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади
“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, "Қўқон-1912" уй ўйинларини вақтинча Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида ўтказиб туриши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ Яйпандаги стадион янги мавсумга тайёр бўлмаганлиги сабабли клуб вақтинчалик уй учрашувларини Фарғонадаги муҳташам “Истиқлол” аренасида ўтказадиган бўлди. Бу борада қўқонликлар “Истиқлол” стадиони раҳбарияти билан шартнома имзолади.
Хабарингиз бор, Қўқондаги “Марказий” стадион майдони тўлиқ реконструкция қилиниб, майдонга янги чим экиш ишлари олиб борилмоқда. Жамоа раҳбарияти қўқонлик мухлисларнинг Фарғонага бориб келишлари учун алоҳида автобуслар йўлга қўйишни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912"нинг Про лигадаги илк уй учрашуви 19 март куни "Бухоро"га қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар