Про лиганинг охирги ўйинида "Андижон" таркибида кимлар дебют қилганини биласизми?

“Андижон” жамоаси сафида иқтидорли ёшларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бунга мисол тариқасида U-19 жамоамизнинг Ўзбекистон U-19 биринчилигида 24 та жамоа орасида фахрли 3-ўринни қўлга киритганини айтишимиз мумкин. Ушбу таркибдаги бир қатор истеъдод эгалари келаси йили ҳаттоки асосий таркибга кириш учун курашга қўшиладилар. Шунингдек, янги мавсумдаги U-21 жамоаси учун ҳам муносиб кадрлар сифатида бу йил анча шаклланиб қолдилар.

Эътиборлиси, про лиганинг охирги турида “Андижон” таркибида икки нафар ёш футболчи дебютини ўтказдилар. Жумладан, 19 ёшли Аслбек Айсаров бошланғич таркибда майдонга туширилди ва баҳсни тўлиқ ўтказди. Маълумот учун, ушбу футболчи ярим ҳимоячи бўлиб, ҳимояда ҳам бинойидек ўйнай олади. Аҳамиятлиси, Айсаров U-19 чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Айниқса, унинг жарима зарбаларидан киритган голлари кўпчиликка ёққанди.

ёшлар

Бундан ташқари, 19 ёшли яна бир умидли футболчи - Одилбек Рустамбеков ҳам “Андижон” сафида майдонга тушди. У 82-дақиқада Фарҳод Соҳибжоновнинг ўрнини эгаллади ва шу тариқа иккала ўйинчи асосий жамоада дебютини ўтказишга муваффақ бўлдилар. Рустамбеков ҳимоячи бўлиб, U-19 сафида 9 та учрашувда 1 та гол урган.

“Андижон” матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!