Профессионал бокс оламидаги чемпионлик камарлари ҳақида биласизми?

Маълумки, профессионал бокс оламида энг кулминацион даража шубҳасиз жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритишдир. Албатта, бу спорт турига ошно бўлганлар борки, профи боксда қандай йўналишлар бор ва энг нуфузли камарлар борасида ҳам яхшигина маълумотга эга эканликлари бор гап. Лекин профессионал боксда Franchise, Super, Regular, Interim камарлари ҳам мавжудки, улар ҳақида барча ҳам батафсил маълумотга эга деб айта олмаймиз. Қолаверса, юқорида санаб ўтилган  камарлари орасида қандай тафовут бор ва нима учун чемпионлик камарлари бу қадар кўп, деган ўринли савол туғилади. Бугун, шу ҳақида сўз юритмоқчимиз. Тўғрироғи, ажойиб блогер Жалол Aҳмедов ўз таҳлили орқали бунга ойдинлик киритишга ҳаракат қилган.

Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳозирда профессионал боксда асосий 4 йўналиш мавжуд бўлиб, жаҳон чемпионлик камарлари турлича номлар билан аталади. Баъзан мухлислар уларни қайси бирининг статуси юқори эканлигини тушунишда қийинчиликларга дуч келишади. 

  Aввало барча 4 йўналишларда жаҳон чемпионлик камарларини эслаб ўтсак.

  1. WBC yoʼnalishi

    A) WBC Franchise Jahon Chempionlik kamari

    B) WBC jahon chempionlik kamari

    C) WBC Interim kamar.

  2. WBA yoʻnalishi

    A) WBA Super kamar

    B) WBA regular kamar

    C) WBA interim kamar

  3. IBF yoʻnalishi

    A) IBF Jahon chempionlik kamar

    B) IBF interim
  4. WBO йўналиши

    А) WBO Jahon chempionlik kamari

    B) WBO interim

Энди эса ушбу камарлар ҳақида бирма бир тўхталиб ўтсак... Aгарда WBA жаҳон чемпионлик камари соҳиби бу титулни кетма-кет 5 маротаба ҳимоя қилса ёки WBA дан ташқари бошқа йўналиш чемпионлик камарларига ҳам эга бўлса, ушбу боксчи WBA томонидан "Супер" чемпион дея эълон қилинади ва бир мунча енгилликлар берилади. Масалан WBA "Супер" чемпиони ва 2 йўналиш чемпиони бўлса 18 ойда, 3- камар эгалари бўлса 21 ойда, 4 йўналиш мутлоқ чемпиони эса 28 ойда ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади.

 Масалан: ҳамюртимиз Муроджон Aхмадалиев "WBA "Супер" чемпионлик ва IBF жаҳон чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади.
Жалол1

WBC " Franchise " чемпионлик титули бокс бўйича бир мунча машҳур ва кучли боксчиларгагина фақат кенгаш қарори билан берилади. Ушбу камар ҳам "Супер" чемпионлик камарига ўхшаш бўлиб, фарқли томони ушбу чемпион мажбурий даъвогарга қарши жанг ўтказишдан озод қилинган ёки бошқача айтганда камар даҳлсиз ва чемпион ўзи ҳоҳлаган рақибга қарши жанг қилиш ҳуқуқига эгадир. Ҳозирда фақатгина 2 боксчи Василий Ломаченко ва Сауль “Канело” Aльварес WBC йўналишида " Franchise " чемпионлари деб эълон қилинган. WBO ва IBF йўналишларида бундай имтиёз берувчи камарлар мавжуд эмас.жалол2

Ушбу 2 камардан нуфуз жиҳатдан кейинги ўринда турувчи 4 йўналишда бир ҳил мавқега эга WBA "регулар", WBC, IBF ва WBO жаҳон чемпионлик камарлари соҳиблари эса нисбатан қисқа муддатда ўз камарларини мажбурий даъвогардан ҳимоя қилишлари шарт. Aгарда ушбу йўналиш чемпионлари узоқ вақт давомида маълум сабабларга кўра ( жароҳат ёки бошқа омиллар) жанг ўтказишнинг имкони бўлмаса ушбу вазнда "Интерим" яни вақтинчалик чемпионлик камари жорий этилади. Мажбурий даъвогар ҳамда рейтингда юқори боксчилар ушбу камар учун жанг ўтказиб, ғолиб вақтинчалик жаҳон чемпионлик камарига эга бўлиш баробарида кейинчалик ушбу йўналишда жаҳон чемпионига қарши рингга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади.

жалол3

Бундай камар барча вазнларда эмас фақатгина керакли ҳолатда жорий қилинади. Ҳозирда WBC, WBA, IBF да "Интерим" яъни вақтинчалик чемпионлик камарлари мавжуд. WBО йўналишида эса бундай камар таъсис қилинмаган. Мисол тариқасида ярим ўрта вазнда IBF чемпиони Эррол Спенc автоҳалокатга учрагани ва узоқ муддат рингга қайта олмаслиги ҳисобига ушбу йўналишда мажбурий даъвогар ҳамюртимиз Қудратилло Aбдуқаҳҳоров ва рейтингнинг 3-поғонасида бораётган россиялик Сергей Липинец вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун жанг ўтказишади ва ғолиб кейинчалик тўлақонли чемпион Эррол Спенcга қарши рингга чиқади.

жалол4

Aжабланарлиси WBA "Gold" чемпионлик камари ҳам мавжуд аммо ушбу йўналиш қоидаларида бу камар ҳақида ҳеч қандай тушунтириш берилмаган.

Энди танганинг 2-томонини қарасак, чемпионлик камарлари ва уларга берилувчи имтиёзлар бир қарашда ижобий ҳолатдек кўринади. Аммо жаҳон бокс оммаси учун бу жиҳатлар бир мунча эътирозларга сабаб бўлиб келмоқда. Ҳусусан, чемпионлик камарининг кўплиги рақобатни бир мунча сусайтиради. Бироқ бу ҳолат бокс ташкилотлари учун молиявий томондан фойда келтириши учун ишлаб чиқилган десак ҳам янглишмаган бўламиз. Чемпионлик камари кўп бўлса, чемпионлик жанглари ҳам кўпроқ бўлади ва бу қарма-қаршиликлар оддий рейтинг жангларидан фарқли ўлароқ кўпроқ маблағ келтиради.

Хуллас, ҳозирча шулар... Яна қизиқарли маълумотларни сиз мухлисларга тақдим этишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!