Профессионал боксчиларимиз 10 феврал куни Россияда рингга чиқишади
Ads

Жорий йилнинг 10 феврал куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича профессионал жанглар кечаси ташкил қилинади.

Ушбу кечада 11 профессионал жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шулардан учтаси чемпионлик жанги ҳисобланса, қолганлари рейтинг жангларидир. Унда уч нафар боксчимиз навбатдаги жангларини ўтказишади.

Энг енгил вазнда тоифасида профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказаётган Сардор Музаффаров россиялик енгилмас боксчи Александр Крашенинников (4-0-0, КО1) рақиблик қилади. Жанг 6 раунд қилиб белгиланган.

Енгил вазнда Равшанбек Умурзоқов (1-0-0) 8 раундли тўқнашувда россиялик бошқа бир тажрибали боксчи Рустам Нугаев билан куч синашади.

Шунингдек, ўрта вазн тоифасида ўзининг иккинчи жангини ўтказаётган Равшан Эргашев россиялик Илья Баладин (2-0-0) билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади. Жанг олти раунд бўлади.

Минбар

Барча блоглар