Профессионал боксчиларимиз Жанубий Кореяда рингга кўтариладилар

CHERY AUTO

Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоушенида фаолият юритиб келаётган боксчиларимиз Абдурасул Исмоилов ва Равшанбек Шерматов навбатдаги жангларини 17 март куни Пусан шаҳрида ўтказишади.

Tecno

Бобур Нажмиддинов мураббийлиги остида машғулотлар олиб бораётган Равшанбек Шерматов мазкур тўқнашувда мезбон спортчи Жонг Сун Ганг билан куч синашади. Жанг 6 раунд этиб белгиланган. Бу боксчи шу вақтга қадар 7 март рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган.

Абдурасул Исмоиловнинг ҳам рақиби кореялик бўлиб, Ён Мин Кимга қарши кечадиган қарама-қаршилик 8-раунддан иборат.

Маълумот учун: Ҳар икки ўзбекистонлик боксчи ҳам профессионал рингда 3 мартадан жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!