Профессионал боксчиларимиз машғулотни бошлаш учун Россияга учиб кетди. Тез кунда ажойиб янгилик бўлиши кутилмоқда... (foto)

  • 11 сентябрь, 2022, 16:18
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69.9 да) WBA Asia East камари эгаси Мирзакамол Неъматов ва ўрта вазн тоифасида (72.3 кг) WBА Аsia чемпионлик камари эгаси Баҳромжон Фозилов ўзларининг навбатдаги жангларига тайёргарликни бошлаш учун Россияга жўнаб кетди. Боксчиларимиз РМК бокс академиясида машғулотлар олиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, тез орада уларнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиблари аниқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳар иккала боксчимиз ҳам 15 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида жанг қилган эди. Мирзакамол Неъматов собиқ жаҳон чемпиони Жулиас Индонгони очколар ҳисобида мағлуб этган ва Баҳромжон Фозилов эса Диего Рамирес устиган зафар қучганди.

image_2022-09-11_16-03-16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!