Профессионал боксчиларимиз Мирзакамол Неъматов ва Баҳромжон Фозиловларнинг жанг санасида ўзгариш бўлди

  • 24 сентябрь, 2022, 15:42
  • 1
  • Бокс

Профессионал боксда ўз фаолиятларини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчилар Мирзакамол Неъматов ва Баҳромжон Фозилов ўзларининг навбатдаги жангларини 8 октябрь куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказишлари керак эди. Аммо Арманистондаги сиёсий вазият сабаб, бокс оқшоми 20 октябрга кўчирилди.

Шу куни ўрта вазнли боксчимиз, WBА Аsia камари эгаси Баҳромжон Фозилов франциялик Низар Тримекка (9-3-2, 4КО) қарши баҳс олиб борса, супер ярим ўрта вазнда WBА Asia East камари бўлиб турган Мирзакамол Неъматов россиялик Асланбек Козаев (34-4-1, 8КО) билан тўқнаш келади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/09/2022 13:42
Утказилиш жойи узгармабди-ми?