Профессионал бокснинг янгиланган IBF рейтинггига яна бир ўзбек боксчиси киритилди
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири бўлган Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда 4 нафар боксчимиз кучлилар қаторида қайд этилган.
Ярим ўрта вазнда (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 6-ўринда, супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўринда ўзгаришсиз қолган. Яқиндагина ярим енгил вазнда (57,2 кг) WBА элиминатор жангида ғолиб бўлган Отабек Ҳолматов IBF рейтингига ҳам илк бор киритилиб, 7-ўринда қайд этилди. Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида рейтинг юқорисини эгаллаган.
Фикрлар