"Профессор" ғалабали юришини давом эттирмоқда
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 11 нафар боксчимизнинг жанглари режалаштирилганди.
-51 кг вазнда иштирок этаётаган Ҳасанбой Дўсматов ва Тожикистон вакили Мерож Суфижонов ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда Ҳасанбой рақибини бир бор нокдаун ҳолатига тушириб, якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Хўжаназар Нортожиев ҳамда Жираир Сарисян (Арманистон) тўқнашуви кутиб турибди.



Фикрлар