Промоутер Баҳодир Жалолов билан боғлиқ режаларни ошкор қилди, у топ 10 боксчига қарши жанг қилиши мумкин

  • 4 январь, 2023, 10:10
  • 0
  • Бокс

Промоутери Лоу ДиБелла профессионал боксчимиз Баҳодир Жалолов (12-0, 12КО) май ёки июнь ойида рингга қайтишини маълум қилди.

Жалолов 2022 йилда Камил Соколовский, Жек Муловайи, Кёртис Ҳарпер каби боксчилар билан жанг ўтказиб, барчасини муддатидан олдин мағлуб этди.

ДиБелла эса 2023 йилда боксчимиз учун жиддийроқ жанглар ташкил қилиб беришни режа қилган.

"Мен Жалоловни май ёки июнь ойларида топ 10 боксчиларига қарши жанг ўтказишини хоҳлайман. Ушбу йилда уни бир қанча жанглар билан кўтарилиши истагидаман",-дейди Лоу ДиБелла Secondsout медиа каналига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!